Ўзбекистон мактаб директорлари Буюк Британияда касбий ривожланиш дастурида иштирок этмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё».
Ихтисослаштирилган таълим таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, дастур иштирокчилар ташриф давомида «Park Community school»да бўлиб, мактаб фаолияти билан яқиндан танишдилар. Сафар давомида ушбу мактаб ўқитувлари билан тажриба алмашилди ва уларнинг илғор таълим усуллари ўрганилди.
Шунингдек, директорлар мактабларда таълим сифатини ошириш ва самарали бошқарувни ташкил этиш мавзусидаги семинар-тренингларда қатнашмоқда.