Салоҳиятли кадрлар захирасидан яна бир номзод масъул лавозимга тайинланди.
Джаубердиев Юсуф Фархотович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ю.Джаубердиев тайинловга қадар Навоий шаҳри "Матонат" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
▫️Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Салоҳиятли кадрлар захирасидан тавсия этилди.
Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар захираси “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими бўлиб, номзодлар давлатимиз раҳбари кўрсатмасига асосан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари (юқори натижаларга эришган кадрлар) ичидан сараланган.