Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

“Ўзбекистон” локомотив депосининг Чуқурсой филиали фойдаланишга топширилди

A A A
“Ўзбекистон” локомотив депосининг Чуқурсой филиали фойдаланишга топширилди

Мажмуанинг очилиш маросимида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи А.Комилжонов бошчилигида жамиятнинг бошқарма бошлиқлари, “Темирйўлинфратузилма” АЖ ҳамда “Тошкент МТУ” УК раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида локомотивларга техник хизмат кўрсатадиган 20 га яқин корхона мавжуд бўлиб, бугун уларнинг сони яна биттага кўпайди.

– “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли Чуқурсой станцияси ҳудудида “Ўзбекистон” локомотив депосининг Чуқурсой филиали айнан ушбу ҳудудда бунёд қилиниши бежиз эмас. Чуқурсой станцияси жамият таркибидаги энг йирик саралаш станцияси ҳисобланади. Қозоғистондан юртимизга кириб келадиган ҳамда юртимиздан Қозоғистонга чиқиб кетадиган поезд вагонлари айнан ушбу станцияда саралаб жўнатилади. Шу боис, бу станцияда кўп локомотивлар, электровозлардан фойдаланилади. Қарийб 0.70 гектар жойда бунёд қилинган техник хизмат кўрсатиш марказида бир суткада 15 га яқин локомотив ва электровозларни техник кўрикдан ўтказиш имконияти мавжуд, – дейди “Ўзбекистон” локомотив депосининг электровозларни таъмирлаш бўйича бўлим бошлиғи Жамшид Мирзараҳмедов. – Бу ерда асосан ТEМ2, ВЛ60К,O‘zbekiston,O‘z-yo‘lovchi,O‘Z-EI ва O‘Z-EIR русумли локомотивларга техник хизматлар кўрсатилади. Корхонада иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, 50 нафар малакали ишчи-хизматчи 24 соат фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

Бундан ташқари ишчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўқув синфи, овқатланиш хоналари, фаоллар зали, навбатчилик ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари ҳам фаолият кўрсатади. Эндиликда ушбу станция ва унга яқин жойлашган барча станциялардаги, шунингдек, Қозоғистондан келаётган юк поездларидан ажратилган локомотивларни қисқа вақт мобайнида техник кўрикдан ўтказиб, уларнинг техник ҳолати ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш имконияти яратилади. Бу эса ҳам электр энергияни, ҳам ёқилғи мойлаш маҳсулотларини тежаш билан бирга, ортиқча вақт йўқотилишини бартараф этади.

Мазкур мажмуанинг очилиш маросими давомида ушбу ҳудудда “Темирйўлинфратузилма боғи” ҳам барпо қилинди. Ушбу боғга жами 300 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Киритилди: 13:25 27.11.2023. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!