Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди

Тадбиркорлик субъектларини спортга жалб қилиш ва улар ўртасида мусобақалар ўтказилишини тизимли тарзда йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида ассоциациясини ташкил этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ассоциация раиси, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, турли спорт турлари бўйича ассоциация Бошқарув кенгаши аъзолари сифатида қуйидаги йирик тадбиркорлар белгиланди:

  • Бекзод Маматқулов — футбол ва футзал;
  • Зафар Ҳошимов — баскетбол;
  • Баҳодир Абдуллаев — стол тенниси;
  • Мурод Назаров — енгил атлетика.
Киритилди: 17:41 09.05.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!