Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёздаги мундиалдан олдин Европа чемпионига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда.
Ўзбекистон июнь ойи бошида Канадага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши анча олдин эълон қилинганди. Бу баҳсдан кейин Жаҳон чемпионати бошлангунига қадар Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Нидерландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. ЎФА айни пайтда бу борада Нидерландия Қироллик футбол уюшмаси билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев 90minutuz подкастида айтиб ўтди.
Маълумот учун, Нидерландия терма жамоаси мундиалда "F" гуруҳида Япония ва Тунисга қарши ўйнайди. Яна бир рақиб плей-офф орқали аниқланади.
Айни пайтда Нидерландияни Рональд Куман бошқармоқда. Ушбу терма жамоа ўз тарихида 3 марта Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган. 1988 йилги Европа чемпиони ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар Нидерландияга қарши ўйин ўтказмаган.