Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон Исроилнинг Доҳадаги операциясини қоралади

Ўзбекистон Исроилнинг Доҳадаги операциясини қоралади

Ўзбекистон Исроил томонидан Қатар ҳудудида амалга оширилган операцияни қоралаб баёнот берди.

“Ўзбекистон Республикаси Исроилнинг Доҳа шаҳридаги турар жой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралайди ва буни Қатар Давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз деб баҳолайди.

Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низомини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини жиддий равишда менсимаслик ҳисобланади.

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган қадамларга изчил равишда қарши эканини билдиради”, дейилади ТИВ баёнотида.

Киритилди: 21:30 09.09.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!