Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йилги Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини 7,5%гача оширди.
Жорий йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ 7,5%га ўсиши кутилмоқда, бу Марказнинг июнь ойидаги прогнозидан 0,8% бандга юқори.
🎯 Мавжуд макроиқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Марказнинг интеграциялашган модели 2025 йилда ЯИМнинг 7,5% даражасида ўсишини прогноз қилмоқда. Прогноз коридори 7,3–7,7% оралиғида.
🫥 Марказ хулқ-атвор иқтисодиёти кўрсаткичиларини, жумладан Google қидирувлари динамикасини таҳлил қилди.
📊 Жорий йил январь–октябрь ойларида «автотранспорт воситалари» категориясидаги сўровлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3% га, «бизнес ва саноат» – 5,9% га, «харидлар» – 8,1%га ва «молия» категориясида 9,5% га ошгани кузатилди.
🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари олдинроқ Швейцариянинг KOF иқтисодий институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон учун реал вақтда макроиқтисодий таҳлил моделини ишлаб чиққан бўлиб, ушбу лойиҳа Жаҳон банки ва Инновацион ривожланиш агентлиги кўмагида MUNIS дастури доирасида амалга оширилган.