Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон инновациялар соҳасида Ҳиндистон тажрибасини ўрганади

Ўзбекистон инновациялар соҳасида Ҳиндистон тажрибасини ўрганади

Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокараларни кенг доирада давом эттирди, деб хабар қилмоқда президенти матбуот хизмати.    

Ҳиндистон кўп аҳоли ва улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Юқори технологиялар, инновациялар,  дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади.

"Бу соҳалар ривожига катта эътибор қаратаётган Ўзбекистон учун Ҳиндистоннинг тажрибаси ва технологиялари муҳим. Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, инвесторларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкор", - дейилган хабарда.  

Музокараларда савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, юқори технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди.

 

Киритилди: 14:36 01.10.2018. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!