Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон импортининг қарийб учдан бири машина ва транспорт ускуналари ҳиссасига тўғри келди

Ўзбекистон импортининг қарийб учдан бири машина ва транспорт ускуналари ҳиссасига тўғри келди



2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон импорти 34,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарига тўғри келган – 11,3 миллиард доллар ёки жами импортнинг 32,6 фоизи.

Қолган асосий йўналишлар бўйича импорт ҳажми:

саноат товарлари – 5,1 миллиард доллар;
хизматлар – 4,6 миллиард доллар;
кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 4,2 миллиард доллар;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 3,7 миллиард доллар;
минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар – 2,8 миллиард доллар;
турли хил тайёр буюмлар – 1,2 миллиард доллар;
ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси – 1,1 миллиард доллар.

Киритилди: 17:17 26.10.2026. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!