Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон илк бор UNODC Ёшлар форумида иштирок этди

A A A
Ўзбекистон илк бор UNODC Ёшлар форумида иштирок этди

2-14 март кунлари Ўзбекистон ёшлари Гиёҳванд моддалар бўйича комиссиянинг (CND) 67-сессияси доирасида БМТнинг Ёшлар ташаббуси томонидан ташкил этилган йиллик форумида илк бор иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Тадбирда дунёнинг 27 давлатидан 35 нафар ёш иштирокчи қатнашиб, унда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ёшлар форуми дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёш етакчиларнинг ўзаро фикр ва тажрибаларини алмашиш майдонига айланди. Ўзбекистонлик иштирокчилар янги концепция ва ташаббуслардан қойил қолишди ҳамда турли мамлакатлардаги тенгдошлари билан мулоқот қилиш имкониятидан баҳраманд бўлишди.

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Вали ёш етакчиларни самимий қутлаб, уларни ушбу форумдан билим олиш ва ўзаро мулоқот қилиш учун фойдаланишга ундади. Сиёсат таҳлили ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Жан-Люк Лемахье ҳам ушбу тадбирнинг ёшлар ташаббусларини ривожлантиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон ёшларининг форумда иштирок этиши Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ янада соғлом ва хавфсиз жамият яратишга ҳисса қўшади. Бу, шунингдек, ёшларнинг глобал муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этиш, умумий мақсадларга эришиш учун тажриба алмашиш истагини яна бир бор тасдиқлайди.

Киритилди: 08:10 19.03.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!