Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Глобал инновация индексининг 2025 йилги натижасида 79-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Глобал инновация индексининг 2025 йилги натижасида 79-ўринни эгаллади

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) ҳамкорлигида тайёрланган 2025 йилги Глобал инновация индексида Ўзбекистон 139 та мамлакат орасида 79-ўринни эгаллади.

Қуйи ва ўрта даромадли мамлакатлар орасида 7-ўрин (ўтган йили – 10-ўрин), Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида эса Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни қайд этди.

Индексида “Инсон капитали ва илмий тадқиқотлар”, “Бозор ривожланиши”, “Инфратузилма” ҳамда “Билим ва технология маҳсулотлари” йўналишларида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари сезиларли яхшиланди.

Шу билан бирга, “Стартап ва скейлапларни молиялаштириш” индикатори бўйича мамлакатимиз жаҳонда 6-ўринни эгаллади.

Киритилди: 18:46 16.09.2025. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!