Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон-Франция муносабатларида янги босқич: Тошкентда муҳим учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Франция муносабатларида янги босқич: Тошкентда муҳим учрашув бўлиб ўтди

2025 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Франция Ташқи ишлар вазирлиги Бош котиби Анн-Мари Деко ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий алоқалар, энергетика, транспорт, стратегик минерал ресурслар ва қайта тикланадиган энергетика соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм соҳаларида гуманитар ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Киритилди: 17:46 19.05.2025. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!