Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: янги битим иқтисодий шерикликнинг архитектурасини белгилайди

A A A
Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: янги битим иқтисодий шерикликнинг архитектурасини белгилайди

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. Ҳужжат нафақат сиёсий мулоқотни институционал даражага кўтармоқда, балки иқтисодий прагматизм ва амалий манфаатлар асосида ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдеворини яратмоқда.

Битим 1996 йилдаги ҳужжатни алмаштириб, икки томонлама муносабатларни замонавий глобал иқтисодиёт талабларига мос равишда қайта шакллантирмоқда. Эркин бозор тамойиллари, техник тўсиқларни камайтириш, божхона жараёнларини соддалаштириш ва хизматлар савдосини эркинлаштириш — мазкур ҳужжатнинг асосий иқтисодий устувор йўналишларидир.

Ўзбекистон учун Битим Европа бозорларига экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимларини жорий этиш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини тезлаштириш имкониятини яратади. Шу билан бирга, у GSP+ имтиёзларидан кенг фойдаланиш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади.

Иқтисодий ҳамкорлик билан бир қаторда, ҳужжат инсон ҳуқуқлари, суд мустақиллиги, гендер тенглиги ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш соҳаларини ҳам қамраб олади. Бундай ёндашув мамлакат ислоҳотларининг барқарорлиги ва халқаро ишончни мустаҳкамлайди.

Битим Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларида янги босқични очди — геосиёсий эмас, балки иқтисодий прагматизм ва амалий манфаатлар устувор бўлган шериклик модели.

Киритилди: 09:38 24.10.2025. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!