Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон элчиси Қатар ички ишлар давлат вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон элчиси Қатар ички ишлар давлат вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар ички ишлар давлат вазири Абдулазиз бин Файсал бин Муҳаммад Ол Соний билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Қатар ички ишлар давлат вазири икки мамлакат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин дўстона алоқалар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини билдирди. Унинг айтишича, Қатар томони Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга тайёр.

2023 йилнинг 2 октябрь куни Дохага амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида икки мамлакат Ички ишлар вазирликлари ўртасида имзоланган англашув меморандумининг амалий ижросини таъминлашнинг муҳимлиги қайд этилди.

Абдулазиз бин Файсал бин Муҳаммад Ол Соний, шунингдек, жорий йил октябрь ойида Дохада бўлиб ўтадиган "Миллий хавфсизлик ва хавфсизлик учун глобал тадбир" – Milipol Qatar кўргазмасида Ўзбекистон томонини таклиф қилди. Ушбу тадбир томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишлари учун муҳим майдон вазифасини ўташи кутилмоқда.

Киритилди: 09:52 28.03.2024. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!