Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон экспортчилари ва АҚШдаги Жаҳон савдо маркази ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон экспортчилари ва АҚШдаги Жаҳон савдо маркази ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун АҚШнинг Юта штати Сенати аъзолари ва бизнес доиралари вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда таълим, бизнесни ривожлантириш, айниқса, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда технологиялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ амалий қадамлар муҳокама қилинди.

“Silicon Slopes” технологиялар ҳудуди ҳамда Юта штати университетлари билан алоқалар ўрнатишга катта қизиқиш билдирилди. Шунингдек, Ўзбекистон экспортчилари ва Солт-Лейк-Сити шаҳридаги Жаҳон савдо маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилдик. Ишончим комилки, бу мустаҳкам ва ўзаро манфаатли шерикликнинг ҳали бошланиши, — деб ёзади Президент ёрдамчиси ўзининг Телеграм саҳифасида.
Киритилди: 21:09 16.05.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!