23 йил давомида Wanderlust саёҳат журнали ҳар йилги Reader Travel Awards учун дунёдаги энг севимли манзилларга овоз бериш бўйича сўровнома ўтказиб келмоқда.
Бу йил 168 минг саёҳатчи 22 турли тоифада овоз берди. Ўқувчилар ўзларининг севимли истиқболли йўналишлари учун ҳам овоз беришди ва Ўзбекистонни энг истиқболли ривожланаётган йўналиш деб эътироф этишди.
“Марказий Осиёнинг бу дурдонаси Самарқанд ва Бухоро сингари қадимий шаҳарларни ўз бағрига олган. Бу шаҳарларнинг исломий меъморчилиги ва жонли бозорлари Сизни тарихга сайр эттиради”, дея Wanderlust Ўзбекистонга таъриф беради.
Журнал “Ўзбекистон ўзининг тарихий бойликларидан ташқари, Қизилқум чўлининг бепоён кенгликларидан тортиб Орол денгизи қирғоқларигача бўлган ажойиб табиий манзараларга эгалиги, бироқ бу гўзалликлар кўпинча муносиб эътибордан четда қолиши” таъкидлади.
“Аммо бу Ўзбекистонда кўриш мумкин бўлган ҳамма нарса эмас. Мамлакат ҳудудида Нурота тоғлари жойлашган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг узоқ виночилик тарихи ва UNESCO’нинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган миллий таоми —билан танишиш орқали ўзбек маданиятига чуқурроқ шўнғиш имкониятлари ҳам мавжуд” деб ёзади Тime Out нашри.
Рўйхатда Альбания иккинчи, Қатар эса учинчи ўринни эгаллади. Қуйида энг яхши ўнталикдан жой олган давлатлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Дунёнинг энг истиқболли 10 та янги сайёҳлик йўналишлари: