АҚШнинг WORLD POPULATION RIVER нашри ўрик етиштирувчи мамлакатлар харитасини эълон қилди. Шунингдек, Италиянинг cherrytimes.it нашри ҳам ўрик етиштирувчи давлатларнинг ТОП 10 талигини эълон қилди.
Буларнинг барчасида Ўзбекистон етакчи давлатлар қаторидан жой олди. Ўзбекистонда 2024 йил якунида 527 минг тонна ўрик етиштирилган. Бу дунёда ўрик етиштириш бўйича иккинчи ўрин, демакдир.
Ўзбекистон учун Хитой – энг йирик бозорлардан бири. 2016 йили Хитой 5,8 миллиард долларлик мева импорт қилган. 2030 йилга бориб, фақат гилос, олхўри, узум ва ўрик мевалари импорти 1,8 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда.