Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон давлат қарзи $43,4 млрдга етди

Ўзбекистон давлат қарзи $43,4 млрдга етди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг иккинчи чорагида давлат қарзи 785 млн долларга ошиб, 43,38 млрд долларга етди.

Йил бошидан буён қарз ҳажми $3,16 млрдга ўсган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарз $6,13 млрдга кўпайган. Давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши 33,6% → 34,2%га кўтарилган.

➖ ташқи қарз – $36,42 млрд
$20,39 млрд — қатъий фоиз ставкаларида;
➖ $15,87 млрд — ўзгарувчан фоиз ставкаларида;
➖ асосий қисми — узоқ муддатли кредитлар.

Ички қарз эса чорак давомида $67 млнга камайиб, $6,96 млрдни ташкил этди.

Киритилди: 13:38 02.09.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!