Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон бозорларидаги 24 фоиз тарози нотўғри ўлчаши аниқланди

Ўзбекистон бозорларидаги 24 фоиз тарози нотўғри ўлчаши аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ҳудудий тузилмалари ходимлари томонидан республикадаги 190 дан ортиқ бозорлар ўрганилди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганишларда қўлланилаётган олти мингга яқин (5981) тарози асбобларидан 1474 таси (24% ҳолларда) фойдаланишга яроқлилиги тасдиқланмади. Уларда ўз вақтида кўрикдан ўтказилганлигини тасдиқловчи белги мавжуд эмас. Бундай тарозилар меъёрда хизмат кўрсата олмаслиги мумкин, ўлчовларнинг аниқлиги ҳам кафолатланмаган.

Таъкидланишича, Агентликка истеъмолчилар томонидан харид қилиш чоғида тарозиларнинг нотўғри ўлчаётганлиги юзасидан шикоятлар келиб тушмоқда. Истеъмолчи томонидан сотиб олинган маҳсулотлар қайта тортиб кўрилганида вазни кам чиққани маълум бўлган.

Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида сотувчилар томонидан товарларни савдо давомида тарозиларни ўрнатиш талаблари бузилгани ҳам аниқланди. Харидорлар тарозилар ўрнатилган жой атрофи турли товарлар ёки инвентарлар билан тўсиб қўйилгани боис ўлчаб тортиш жараённи кузатишнинг иложи бўлмаган.

Агентлик томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари Хоразм вилоятидаги “Qo‘shko‘pir dehqon bozor” МЧЖда тарози жиҳозлари ҳолати аянчли эканлиги, бу ердаги мавжуд савдо объектлари умумий сонининг атиги 2 фоизигина савдо марказлари вазн тарозилари билан жиҳозланган, холос.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамиятига қарашли деҳқон бозорида фаолият кўрсатаётган умумий савдо марказлари ва шохобчаларининг (1036 та) бор-йўғи 15 фоизи (159 та) да тарозилар бор.

Андижон вилояти Асака тумани деҳқон бозори “Асака деҳкон бозори” масъулияти чекланган жамиятида тарозилар билан жиҳозланиш даражаси атиги 5 фоизни ташкил этади.

Маълумот ўрнида:Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига кўра, истеъмолчи иш, хизматлар, шунингдек ижрочи, сотувчи тўғрисида ишончли ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорига асосан, Савдо операциялари ўлчаш-тортиш воситаларидан (тарозилар, тарози тошлари, ўлчовли сиғимлар, метрлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган бозорларда метрологик қоидалар ва нормалар талабларига мувофиқ бўлган ўлчов анжомлари мавжуд бўлиши шарт.

Тарозилар ва бошқа ўлчов анжомлари сотувчининг иш жойида тортиб кўриш, қийматини аниқлаш ва товарни бериш бўйича барча жараёнларнинг кўриниб туриши таъминланган ҳолда ўрнатилиши керак.

Киритилди: 17:00 05.08.2022. Ўқилди: 2138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!