Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон-БАА футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Ўзбекистон-БАА футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

15 октябрь куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.

Кўча ва чорраҳалар:

Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Чеклов 16:00 дан соат 22:00 гача давом этади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ЙҲХБ хабарида.

Киритилди: 14:11 15.10.2024. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!