22-26 декабрь кунлари Россиянинг Москва вилояти, Серпухов туманида бокс бўйича аёллар ўртасида халқаро турнир ўтказилади.
"Лесная Опушка" спорт базасида ўтказиладиган жанглар 12 та вазнда ташкил этилади. Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Жамоа таркиби:
-48 кг: Робия Бахтиёрова
-50 кг: Гулсевар Ғаниева
-52 кг: Мухлиса Хушвақтова
-54 кг: Азиза Ёқубова
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
-63 кг: Одинахон Исмоилова
-70 кг: Ойша Тоирова
-75 кг: Азиза Зокирова
-81 кг: Соҳиба Рўзметова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева.
Мураббийлар: Ислом Тожибаев, Зиятдинбек Тойғонбоев, Акмал Қосимов, Жамол Пўлатов.