Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида эркаклар терма жамоаси турнирнинг энг кучли рақиби ҳисобланган АҚШ вакилларини 2,5–1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳсларда Нодирбек Абдусатторов Фабиано Каруанани, Нодирбек Якуббоев эса Ханс Ниманни мағлуб этиб, жамоамизга ғалаба тақдим этган.
Фақатгина Жавоҳир Синдаров ўз партиясида рақибига имкониятни бой берди.