Ўзбекистон афғон газини қазиб олади ва Афғонистонда иссиқлик электр станцияси қуради, деди "Толибон" ҳукумати бош вазирининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Абдул-Ғани Барадар.
Табиий газ Афғонистоннинг Жаузжон ва Фарёб вилоятларида қазиб олинади. ИЭС қаерда қурилиши ҳозирча номаълум.
Инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этади, келишувлар тўққиз йилга мўлжалланган.