Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон — 2029 йилги аёллар Осиё кубоги мезбони!

Ўзбекистон — 2029 йилги аёллар Осиё кубоги мезбони!

ОФК аёллар ўртасидаги Осиё кубогининг 2026 ва 2029 йиллардаги мезбонларини расман эълон қилди. Бу ҳақда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтган ОФК 4-ижроия қўмитаси йиғилишида ОФК президенти Шайх Салмон маълум қилди.

Унга кўра, 2026 йилги турнир Австралияга топширилган бўлса, 2029 йилги қитъа мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилади. Ўз ўрнида, ОФК президенти ушбу турнирлар юқори даражада ташкил этилишига ишонч билдирди.

Мазкур маросимда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этмоқда.

Киритилди: 17:43 15.05.2024. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!