Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар тасдиқланди. Унга кўра, 2027-йилги U-17 Осиё кубоги Ўзбекистонда бўлиб ўтиши белгиланди. Бу ҳақида ЎФА хабар қилди.
Шунингдек, 2029-йилги U-17 Осиё кубоги Саудия Арабистонида ўтказилиши белгиланди.
Йиғилишда яна бир муҳим масала — 2028-йилги U-23 Осиё кубоги мезбони ҳам аниқланди. Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаши вазифасини бажарадиган ушбу мусобақага Япония мезбонлик қилади.
Бундан ташқари, ОФК Ижроия қўмитаси қитъа клублар мусобақалари ва ёшлар турнирлари регламентига оид қатор ўзгаришларни ҳам тасдиқлади.
Хусусан, 2026/27-йилги мавсумдан бошлаб AFC Чампионс Леагуэ Elite мусобақаси янги 32 жамоалик формат асосида ўтказилади ҳамда U-20 Осиё кубоги саралаш тизимига ҳам қатор янгиликлар жорий этилади.