Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон 10 ойда 1,2 млрд долларлик мева ва сабзовот экспорт қилди

Ўзбекистон 10 ойда 1,2 млрд долларлик мева ва сабзовот экспорт қилди

2024 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 1,6 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 15,7 фоизга кўпроқни ташкил қилади.

Экспортнинг қийматида ҳам ўсиш кузатилган: мева ва сабзавотлар экспортидан тушган даромад 29,8 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларга етди.

Ўзбекистон экспортида энг катта улушни узум, шафтоли ва гилос эгаллади:

  • 174 минг тонна узум экспорт қилиниб, 147,2 миллион доллар даромад;
  • 103,5 минг тонна ҳажмида шафтоли сотилиб, 96,9 миллион доллар даромад;
  • 32,2 минг тонна миқдорида гилос экспорт қилиниб, 70,3 миллион доллар даромад таъминланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон экспорт фаолиятини ривожлантиришда қатор давлатлар билан муваффақиятли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу мева-сабзавот маҳсулотларини нафақат Марказий Осиё бозорига, балки Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб беришга имкон бермоқда.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!