Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекиcтон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг Жанубий Кореяга амалий ташрифи бошланди

Ўзбекиcтон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг Жанубий Кореяга амалий ташрифи бошланди

Жанубий Кореяда бўлиб турган ватандошларимизга муқаддас Ислом динининг асл моҳияти тўғрисида маълумотлар бериш ва уларнинг диний-маърифий саводхонлигини янада ошириш мақсадида бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг Жанубий Кореяга амалий ташрифи бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф дастурига кўра, Корея Мусулмонлар федерацияси (Korea Muslim Federation) раҳбарияти билан учрашув, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан Корея мусулмонлар федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш, ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар учун диний-маърифий мавзуда маърузалар ташкил этиш режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, бу Ўзбекиcтон мусулмонлари идораси раисининг Жанубий Кореяга илк ташрифидир.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Жанубий Кореяга ташрифи 18 апрелга қадар давом этади.

Киритилди: 11:40 16.04.2024. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!