Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбек-тожик чегарасига ҳужум қилган аёллар: улар қаерда тайёргарлик кўрган?

Ўзбек-тожик чегарасига ҳужум қилган аёллар: улар қаерда тайёргарлик кўрган?

“Ишқобод” чегара постига ҳужум қилган шахслар орасида беш нафар аёллар бўлган, деб хабар қилди Тожикистондаги "СССР" газетаси.

Отишма вақтида икки нафар аёл ўлдирилди, қолганлари – қўлга олинди ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинди. Жиноий гуруҳида омон қолган аёллар Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида туғилгани маълум бўлди. Бу аёллар Афғонистон ҳудудида худкуш-террорчи сифатида ИШИД* махсус жамлоқларида узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрган.

Бундан аввал Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомали тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилган жангарилар барчаси Тожикистон фуқаролари бўлганлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь кечаси 20 нафарга яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбедан 60 км масофада, ўзбек-тожик чегарасида жойлашган "Ишқобод" постига ҳужум қилиб, у ердан 5 та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди.

Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, қўлга олинган "ИД" жангарилари улар терактни режалаштиришганини тан олганлар. Айни вақтда ҳодиса юз берган жойда тезкор-тергов гуруҳи тузилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 17:34 07.11.2019. Ўқилди: 11976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!