Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбек телеканалларида ҳар шанба "Миллий кино куни" бўлади

Ўзбек телеканалларида ҳар шанба "Миллий кино куни" бўлади

Бугун Ренессанс кино уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз" шиори остида Республикадаги телеканалларда ҳафтанинг бир кунини "Миллий кино куни" сифатида белгилаш ҳамда миллий фильмлар намойишини йўлга қўйиш мақсадида анжуман бўлиб ўтди.

Унда Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ҳамда нодавлат телеканаллар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуман давомида Президентнинг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони асосида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, миллий маданият ва қадриятларни асраш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида давлат буюртмасига асосан яратилган миллий фильмлар намойишини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, ҳафтанинг ҳар шанба куни "Миллий кино куни" этиб белгиланди. Бу кунда давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий фильмлар намойиш қилинади.

— Бу акциямиз халқимизга манзур бўлади. Чунки биз акция орқали, аввало янги фильмларимиз билан бирга, ретро фильмларимизни ҳам халқимизга тақдим этамиз. Томошабинларимиз бу фильмларни соғинишган, албатта. Булар хорижий кинофондлардан қайтарилган ўзбек фильмларининг эталон нусхаларидир. Яна шунга аминмизки, Президентимизнинг бу ташаббуси билан томошабинларда ўзбек фильмларига нисбатан қизиқиш янада ортади, – деди Кинематография агентлиги директори.

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси Шерзодхон Қудратхўжа ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасановлар ҳам мазкур акцияни қўллаб-қувватлаб, ўз фикрларини билдирди. Анжуман сўнггида, Кинематография агентлиги директори ушбу қувончли келишув билан барчани табриклади.

Киритилди: 21:58 25.04.2024. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!