Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбек олимига халқаро патент берилди

Ўзбек олимига халқаро патент берилди

Россия Федерацияси Интеллектуал мулк Федерал хизматидан Ўзбекистон миллий университетининг профессори, сиёсий фанлар доктори Бахтиёр Омоновга халқаро патент берилди.

Олимнинг “Ўтиш даврида жамиятни модернизациялаш инқирозлари” номли фанга киритган илмий тушунчаси эътироф этилиб, халқаро маълумотлар базасига киритилди.

Маълумотлар базаси ўтиш даври босқичлари, инқироз пайдо бўлиш шартлари, инқироз тури, ундан чиқиш йўллари, жамиятни модернизациялаш масалалари билан бойитилган.

Бундан ташқари, ислоҳ этиш ва янгилашда юзага келадиган инқирозлар ҳолатининг вужудга келиш даври, сабаблари ва ундан самарали чиқиш йўллари белгиланиб ўрганилади.

“Ўтиш даврида жамиятни модернизациялаш инқирозлари” номли тушунча ва илмий янгилик узоқ йиллик тадқиқотларга суяниб, хориж ва минтақамизда эълон қилинган илмий адабиётлар, амалий тажрибаларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган.

Профессор Бахтиёр Омонов фанга киритган маълумотлар базасидан талабалар, тадқиқотчилар, сиёсатчилар, иқтисодчилар, шунингдек, ривожланиш йўлига ўтиб олган ёш давлатлар ўзларининг ижтимоий-сиёсий фаолиятида фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, илмий янгилик социология, сиёсатшунослик, психология соҳаларида қўлланилади.

Киритилди: 14:22 22.11.2024. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!