ББC 2024 йил учун дунёнинг турли бурчакларидан келган 100 та илҳомлантирувчи ва нуфузли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Надя Мурад, актриса Шерон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошевалар бор.
Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса туфайли икки оёғидан айрилган эди. Фожиага қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун форма тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва бошқа ўнлаб аёлларни даромад билан таъминлади.
Би-би-сининг «100 аёл» лойиҳаси шуни кўрсатадики, дунё бўйлаб аёллар дуч келаётган қийинчиликларга қарамай, кўпчилик жамиятдаги ўзгаришлар учун курашни давом эттириб, илғор ролини ўз зиммасига олади.