Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

“UzAvto Motors” АЖ онлайн савдо платформаси учун 36,6 миллиард сўмга хавфсизлик комплексини сотиб олдими?

“UzAvto Motors” АЖ онлайн савдо платформаси учун 36,6 миллиард сўмга хавфсизлик комплексини сотиб олдими?

Ижтимоий тармоқларда “UzAvto Motors” АЖ онлайн савдо платформаси учун 36,6 миллиард сўмга хавфсизлик комплексини сотиб олганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, дастурий-техник комплексни харид қилиш юзасидан тендер ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Дастурий-техник комплексни харид қилиш бўйича тендер жараёни тартиби ҳамда харажатлар ва техник топшириқлар бўйича Экспертиза марказининг хулосаси билан etender.uzex.uz сайти орқали онлайн режимда танишишингиз мумкин.

Таъкидлаш жоизки, дастурий-техник комплекс онлайн савдо платформаси майдончаси хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, реал вақт режимида автомобиль сотиб олишда киберҳужумлар, фирибгарлик ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун зарурдир.

Киритилди: 22:45 26.07.2024. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!