Одилжон Бастамқулов UzAuto Motors бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда компания сайтида эълон қилинди.
Маълум қилинишича, Бастамқулов UzAuto Motors компаниясига доимий бош директор тайинланмагунча раҳбарлик қилади.
2024 йилда UzAuto Моторсга келишидан олдин у автомобиль ойнаси ишлаб чиқарувчи “Автоойна” компаниясига раҳбарлик қилган.
Маълумот учун, уч йилдан ортиқ вақт давомида UzAuto Motors компаниясини бошқарган Бо Андерссон 2024 йилнинг декабрь ойида ўз фаолиятини якунлаганди.