Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўз жонига қасд қилувчи инсонларнинг мияси бошқаларникидан қандай фарқ қилиши аниқланди

Ўз жонига қасд қилувчи инсонларнинг мияси бошқаларникидан қандай фарқ қилиши аниқланди

Дуглас университети қошидаги Руҳий саломатлик институтининг канадалик мутахассислари сурункали депрессия мияда астроцитлар сонининг кескин пасайиши билан боғлиқ эканлигини аниқлашди.

Бу ҳақда “Frontiers in Psychiatry” журналидаги мақолада батафсил маълумот берилди.

Таъкидланишича, тадқиқот давомида мутахассислар ўз жонига қасд қилган ҳамда руҳий тушкунликка тушган эркакларнинг мия тўқималарини руҳий соғлом одамлардан олинган намуналар билан таққослашган.

Маълум бўлишича, ўз жонига қасд қилганларда астроцитлар (асаб тўқималарининг ўсишида иштирок этувчи ва нейронларни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужайралар) сонининг сезиларли даражада кам бўлганлигини кузатишган.

Муаллифларнинг қайд этишларича, бундай ўзгаришлар миянинг бузилиши ва депрессив аломатлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, аммо бу астроцитларнинг қайси функциялари билан боғлиқлиги ва бу ҳужайралар сонини қандай ошириш мумкинлиги ҳали аниқ эмас.

Бироқ олимлар ушбу мавзуга ижобий ёндашишмоқда: нейронлардан фарқли ўлароқ, астроцитлар катталарда ҳам кўп миқдорда ҳосил бўлади. Шунинг учун агар уларнинг сонининг камайиши сабаби аниқланса ва уни тузатиш йўли топилса, сурункали депрессияга чалинган кўплаб одамларга ёрдам бера олиш йўли топилади.

Киритилди: 21:30 05.02.2021. Ўқилди: 4450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!