Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Уйқусиз тундан кейин тетиклашишга ёрдам берадиган 7 тавсия

Уйқусиз тундан кейин тетиклашишга ёрдам берадиган 7 тавсия

Уйқусизлик ва дам олмаслик сабаб организмда сурункали чарчоқ ва ҳолдан тойиш ҳолатлари кузатилади. Қуйидаги тавсияларга амал қилиш орқали эса тетиклашиш ва одам ўзини яхши ҳис қилиши мумкин.

Тўғри овқатланиш

Тиниқиб ухламагандан кейин эрталабдан кучли чарчоқ ҳис қиладиган бўлсангиз, таркибида тез сингадиган углеводлар бўлган маҳсулотларни таомномадан чиқариб ташланг. Газланган ичимликлар, ширинлик, чипс, макарон ва гликемик кўрсаткичи юқори бўлган маҳсулотлардан тийилиш керак. Мураккаб углеводларга бой маҳсулотлар эса секин сингади, қондаги қанд миқдори кескин кўтарилмайди ва кишида кун давомида етадиган энергия бўлади. Тўғри овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Кун давомида 5-6 марта оз-оздан овқатланинг. Олма, бодом ва қуритилган мевалар тамадди учун яхши муддао.

Жисмоний фаоллик

Иш ва ўқишингиз кўп бўлган тақдирда ҳам ора-чора ҳаракат қилиб туринг. Бир вазият узоқ вақт давомида ўзгармай турадиган бўлса, кишини уйқу босади. Бунга табиий биоритмнинг ўзгариши сабаб бўлади. Тушлик вақти тоза ҳавога чиқиб сайр қилинг, организм кислородга тўядиган бўлса, киши ўзини яхши ҳис қилади.

Сув ичиш

Чарчоқ организм сувсизланишига хос яна бир симптом саналади. Сув тонусда бўлиш ва энергия кўпайишига ҳисса қўшади. Шу сабаб ҳам иложи борича кам-камдан, тез-тез сув ичишни канда қилманг.

Қуёш нурлари

Аксарият ҳолларда D витамин етишмагани сабаб чарчаш ва ҳолсизлик кузатилади. Қуёш нуридан 15-20 дақиқа баҳра олганда кунлик меъёр қопланади ва кучга тўлишга сабабчи бўлади. Қуёш ваннаси сил, қандли диабет, тери, юрак қон-томир касалликлари учун ҳам профилактика ҳисобланади.

Ароматерапия

Олимлар ифорларнинг асаб тизимига таъсир қилишини аниқлаган. Эфир ёғининг таъсир қилиш алгоритми аниқ бўлмаса ҳам улардан айримлари чарчоқни бартараф қилиши, тетиклаштириши маълум. Ўзингизни яхши ҳис қилмоқчи бўлсангиз цитрус, ялпиз, қора мурч ифори сизга бу борада ёрдам бера олади.

Сув муолажалари

Юз ва қўлни совуқ сув билан ювганда ҳам тетиклашишни ҳис қилиш мумкин. Шу сабаб ҳам уйқу босганини ҳис қилганда бармоқларни сувга солиб туринг ёки спрей идишига солинган совуқ сувни юзингизга сепинг.

Нафас машқларини бажариш 

Нафас машқлари стрессни камайтиради, ўпкалар фаолиятини жадаллаштиради, юракка ижобий таъсир қилиб, қон босимининг меъёрда бўлишига сабабчи бўлади. Бунинг учун ўтирган ҳолда кўзларингизни юминг. Бурун орқали қисқа ва кескин нафас олиб, чиқаринг. Бу вақтда қорнингизни ҳаракатлантиринг, аммо кўкрак қафасини қимирламаслигига эътибор қаратинг. Бошланишига 10 марта бажаришнинг ўзи етади, кейинчалик нафас олиб-чиқариш сонини секин-аста кўпайтириш мумкин.

Киритилди: 11:01 25.02.2021. Ўқилди: 2801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!