Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Уй олиб бермасам, ажрашмас эмиш”

A A A
“Уй олиб бермасам, ажрашмас эмиш”

— Ажрашиш учун судга бир неча марта ариза берганман. Мана, уч йилдирки, ажрашолмадик. Аслида бирга яшамаётганимизга олти йилдан ошди. Бир йил аввал уйландим, яқинда фарзандли бўлдик. Иккинчи турмушимни қонунан расмийлаштиришни хоҳлайман, аммо биринчи хотиним “Уй олиб берсанг, ажрашаман”, деб шарт қўйган. Суд нима сабабдан ажраштирмаяпти? Бу вазиятда нима қилишим мумкин?
Эркин, Тошкент шаҳри

Мурожаатга Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьси Cаида АБДУРАХМАНОВАдан жавоб олдик:
— Мазкур ҳолатда муқаддам суд томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризангизни қаноатлантириш рад қилинган бўлса, ушбу важларингиз билан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, камида олти ой ўтгандан сўнг, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд. Шу ўринда сизга, турмуш ўртоғингизнинг турар-жой олиб бериш эвазига никоҳдан ажрашишга рози бўлиши ҳақидаги талаблари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан эр хотинига ёҳуд хотин эрига уй-жой олиб бериш мажбурияти белгиланмаганлиги боис суд, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризангизни кўриб чиқишда, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатларини хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаган ҳолда даъво аризада келтирган важларингизга ҳуқуқий баҳо беради.

Киритилди: 13:07 23.06.2021. Ўқилди: 3618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!