Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўтган йилда ҳуқуқи бузилган истеъмолчиларга қанча маблағ қайтарилгани очиқланди

Ўтган йилда ҳуқуқи бузилган истеъмолчиларга қанча маблағ қайтарилгани очиқланди

2024 йил давомида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармасига Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш йўналишида 9 071 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 13 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йилда Тошкент шаҳрида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг натижалари бўйича маълумотида келтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг соҳа бўйича тақсимоти қуйидагича: уй-жой, коммунал, қурилиш ва транспорт соҳасида 2 минг 668 та мурожаат; савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 3 218 та мурожаат; алоқа ва ижтимоий хизматлар соҳасида 2 минг 912 та мурожаат ва реклама ҳамда бошқа соҳалар бўйича 273 та мурожаат қайд этилган. Умумий мурожаатларнинг 8 минг 646 таси жисмоний шахсларга, 425 таси эса юридик шахслар томонидан йўлланган.

Мурожаатларнинг ҳар бири батафсил ўрганилиб, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўрилган, — дейилади хабарда.
Киритилди: 02:11 09.01.2025. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!