Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўтган ўқув йилидан буён Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қабул квотаси 100 тадан 150 нафарга оширилди

A A A
Ўтган ўқув йилидан буён Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қабул квотаси 100 тадан 150 нафарга оширилди

АОКАда Миллий гвардия раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, тизимда таълим жараёнларидаги ислоҳотлар, ўқитиш ва малакали қадрларни тайёрлаш ҳақида маълумот берилди:

Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси сафларида хизмат қилиб келаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланиши кўрсатиб ўтилган:

уларнинг соғлигини сақлаш;

пул таъминотини тўлаш;

уй-жой майдони билан таъминлаш;

мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;

давлат пенсия таъминоти;

давлат суғуртаси;

ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш.

Жорий йилда ходимларнинг фарзандлари ёзги оромгоҳларда мароқли дам олишларини ташкил этиш мақсадида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг “Камалак” болалар соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида сиртдан ўқиётган ходимларга имтиҳонлар, синовлар ва бошқа ўқув ишларини топшириш даврида сессия муддатига пул таъминоти сақланган ҳолда таътиллар берилиб, ушбу қарор талабига асосан бўлинмаларда хизмат қилаётган сафдорлар таркибига “кичик сержант”, “сержант” ва “катта сержант” махсус унвонлари бериш тартиби жорий қилинди.

Киритилди: 15:40 11.09.2023. Ўқилди: 1282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!