Биз нега фильм томоша қиламиз? Кино қаҳрамони учун хурсанд бўлиш учунми? Турли тақдирларни бошдан кечириш, улар билан бирга куюниш, суюниш учунми?..
Лекин фильмлар ҳар доим ҳам кўнгилочар бўлавермайди, баъзида улардан илҳомланамиз, ёки таниш муаммога режиссёрнинг назари билан қараймиз.
Айниқса, ўқитувчи ва мураббийлар ҳақидаги яхши фильмлар инсонга қаттиқ таъсир қилиши, соҳа эгалари учун мотивация бўлиши ҳам мумкин.
❗️Устозларнинг нафақат ўзи, балки улар ҳақидаги яхши фильм ҳам тарбиялаши, ўргатиши мумкин.
Facebook ижтимоий тармоғида ўтказилган сўров асосида устозлар ҳақида энг яхши фильмлар рўйхатини туздик.
⚡️ Дам олиш куни яхши фильм томоша қилишингиз ва илҳом олишингиз учун ушбу рўйхатни тақдим этамиз:
1.«Супер 30»
2. «Рон Кларк тарихи»
3.«Мўъжиза»
4. «Иқтидорли»
5.«Уч савдойи»
6.«Устоз»
7.«Математик мўъжизалар»
8. «Ибрат»
9.«Уйғониш даври одами»
10.“Ҳаёт гўзал«
11.«Зулмат»
12. »Хорчилар”
13.«Иккичи»
14.«Тафаккур ўйинлари»
15.«Ердаги юлдузчалар»
16.«Олға, Ҳиндистон!»
17.«Ўриндош»
18. «Мураббий»
19.«Ўқитувчи»
20.”Заковатли Уилл Хантинг”