Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Урушни ўрганиш институти (ISW): Россия армияси яқинда Лисичанскга етиб бориши мумкин

Урушни ўрганиш институти (ISW): Россия армияси яқинда Лисичанскга етиб бориши мумкин

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) 22 июнь натижаларига кўра фронтдаги вазиятнинг батафсил хулосасини эълон қилди. Асосий хулосалардан бири шундаки, рус қўшинлари жанубдан Лисичанск томон олдинга силжишда давом этмоқда ва яқин бир неча кун ичида улар шаҳарга етиб боришлари мумкин, аммо улар бутун Лисичанск-Северодонецк ҳудудини тезда эгаллаб ололмайдилар.

"Россия қўшинлари Шимолий Донец дарёсининг ғарбий қирғоғи бўйлаб олдинга силжишга ҳаракат қилмоқда ва чоршанба куни бир оз муваффақиятга эришди", дея маълум қилди ISW. Шу билан бирга, ISW ҳисоботида аниқлик киритилишича, "Россия ҳарбийлари Украинанинг Золот ва Горскийдаги позицияларини қуршаб олишни якунлаш учун ҳаракатни давом эттирмоқда, аммо ҳозирча бу шаҳарлар олинмаган".

Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг чоршанба куни эрталабки хулосасида, Украина қўшинлари Золот ва Горский ҳудудларида Россия армиясининг ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлганлиги айтилди. Хусусан, Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Молодежное – Катериновка йўналишида олдинга силжишга уринишдан сўнг руслар чекинган.

ISW ҳисоботида айтилишича, россиялик ҳарбийлар Бахмут-Лисичанск трассасини назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ 22 июнь куни уларнинг бу йўналишдаги муваффақияти ҳақида ҳеч қандай тасдиқланган маълумот йўқ.

Бундан ташқари, Россия армияси Лисичанскга бошқа томондан яқинлашиш, Украина таъминот линияларини узиб, бутун ҳудудни ўз назоратига олишга ҳаракат қилиш учун Бахмут ҳудудида ҳужум амалиётларини кучайтириш ниятида.

Киритилди: 10:13 23.06.2022. Ўқилди: 3736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!