Урушдан кейин сайловларни ўтказишни чўзиб юбормаслик керак, акс ҳолда бу ҳокимиятни сақлаб қолишга уринишдек кўриниши мумкин. Бу ҳақда Украина Марказий сайлов комиссияси раҳбари гапирди.
"Биз урушдан кейин сайловларга имкон қадар яхши тайёрланишимиз керак. Бироқ сайловларни ўтказиш муддатлари ҳаддан ташқари чўзилмаслиги лозим, акс ҳолда бу етарли асосларсиз ҳокимиятда қолишга уриниш сифатида талқин қилиниши мумкин", — деди Олег Диденко Испаниянинг El Pais газетаси билан интервюсида.
Унинг фикрича, ҳарбий ҳаракатлар тугагандан сўнг сайловларни ташкил этиш учун уч ойдан кўпроқ вақт талаб этилади.
Аввалроқ Диденко урушдан кейинги даврда сайловларни ўтказиш тартиби бўйича алоҳида қонун қабул қилиш зарурлигини айтганди.