Кеча ўт очишни тўхтатишнинг биринчи босқичи кучга кирганидан бери 500 мингдан ортиқ одам Ғазо шаҳрига қайтди.
Бу ҳақда Ғазо фуқаролик мудофааси агентлиги маълум қилган.
"Кечадан бери ярим миллиондан ортиқ одам Ғазога қайтди", - деди Хамас бошчилигидаги фуқаролик мудофааси кучлари вакили Маҳмуд Бассал.
Агентлик аввалроқ 200 минг киши Ғазога қайтгани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ХАМАС Миср воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Келишув 10 октябрда Исроил қўшинлари Ғазо секторидан қисман олиб чиқилиши ортидан кучга кирди.