Россия байроғи остидаги суюлтирилган табиий газ ташийдиган Arctic Metagaz танкери Ўрта ер денгизида ёниб кетди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги денгиз хавфсизлиги манбаларига таяниб хабар берди.
Мальта қуролли кучлари маълумотларига кўра, кема экипажи Ливия қидирув-қутқарув зонасида қутқарув қайиғида топилган.
MarineTraffic кема кузатув платформаси маълумотларига кўра, АҚШ ва Буюк Британия санкцияларига учраган танкер охирги марта душанба куни, Мальта қирғоқлари яқинида бўлганида ўз позициясини билдирган.