Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Урса Майор"нинг чўкиб кетаётган экипажини Испаниянинг "Салвамар Драго" кемаси қутқариб олди

"Урса Майор"нинг чўкиб кетаётган экипажини Испаниянинг "Салвамар Драго" кемаси қутқариб олди

Ўрта ер денгизида чўкиб кетаётган "Урса Майор" кемасининг россиялик экипажи Салвамар Драгонинг испан денгизчилари томонидан қутқариб олинди.

Бу ҳақда "Оборонлогистика" компаниялар гуруҳи матбуот хизмати маълум қилди.

"Бироз вақт ўтгач, иккита Испания қутқарув кемаси яқинлашди. Улардан бири Салвамар Драго қутқарув қайиғига яқинлашди, бортдаги экипаж аъзоларини олиб, қутқарув қайиғини тортиб, Картагена (Испания) портига етказди. Экипаж маҳаллий меҳмонхонага жойлаштирилди" - деди матбуот хизмати.

Россиянинг “Урса Майор” юк кемаси 23 декабрь куни Ўрта ер денгизида чўкиб кетган, экипажнинг 14 аъзоси қутқариб олиниб, Картагена портига олиб кетилган, икки нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида. Кема Испания қирғоқларидан 67 миля ва Жазоир қирғоқларидан 45 миль узоқликда чўкиб кетган. Россия кемаси 12 кун аввал Санкт-Петербургдан Владивосток порти йўналишида жўнаб кетган эди.

Киритилди: 15:28 27.12.2024. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!