Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Урганч Халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Урганч Халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Урганч Халқаро аэропорти аэродромида кўп қор ёғганлиги ва аэродром йўлининг музлаганлиги сабаб авиапарвозлар учун вақтинча ёпилди.

Урганч Фуқаро авиаметеорологик станцияси синоптиклари тун бўйи кучли қор ёғиши давом этишини прогноз қилишмоқда. Бунинг ҳисобига, аэродромнинг самолёт учиш-қўниш йўлагида музлама коэффициенти 0,3 дан паст бўлади. Бу кўрсатгичда аэродромга самалёт қўндириш ва самалёт парвозларини амалга ошириш мумкин эмас.

Аэропорт навбатчи синоптиги ва бош диспечер қарорига кўра, Ургенч халқаро аэропорти 19 январь соат 05:00 гача вақтинча ёпилади. Бу вақтда иккита авираейс захира аэродромларига қўндирилиши мумкин.

Ҳозирда бортида 98 киши бўлган ''Истамбул-Урганч'' йўналишидаги HY-280 авиарейц об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли Тошкентга қўндирилган. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган ва эртага эрталаб бошқа рейс билан Хоразмга учиб кетишади.

Киритилди: 21:20 18.01.2022. Ўқилди: 3245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!