Бугун 23 октябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

"Ўрдак"ка айланган талаба қиз: "Ҳозир чиройлироқман" (ФОТО)

"Ўрдак"ка айланган талаба қиз: "Ҳозир чиройлироқман" (ФОТО)

22 ёшли болгариялик Андрэа Емилова лабларни катталаштирувчи 15 та филлер амалиётини бошдан ўтказди. Бу амалиётнинг ҳар бири талабага 168 доллардан тушган.

У филлернинг барча турларидан фойдаланиб кўрди

Қизнинг ўзи филлер амалиёти бўйича барча мижозларни ортда қолдирганлигини ва филлернинг барча мавжуд турларидан фойдаланиб кўрганлигини маълум қилган.

“Янги лабларим менга кўпроқ хуш келяпти. Катта лаблар билан чиройлироқ кўринаётганимдан бахтлиман. Бу Болгарияда ҳозир мода”, дейди Андрэа Емилова.

Бу лаблар янада катталашади

У ёшлигидан катта лаблари бўлишини истаган ва уларни янада катталаштиришни истайди. “Мен лаблари катта деган гап-сўзларга эътибор бермайман. Чунки “катта” сўзининг маъносини ҳамма турлича тушунади”, дейди қизнинг ўзи.

Ҳозирда қизнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига 15 000 дан ортиқ одамлар аъзо бўлган. Мухлислар қизнинг янги кўринишига кўплаб изоҳлар қолдирмоқда, улардан айримлари Андрэанинг ҳатто қўлини ҳам сўраган.

Киритилди: 11:33 21.09.2019. Ўқилди: 9356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!