Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Уран етказиб бериш, Россия билан алоқалар ва француз мактаблари — Эммануэл Макрон Қозоғистон ва Ўзбекистонда қандай масалаларни муҳокама қилди?

Уран етказиб бериш, Россия билан алоқалар ва француз мактаблари — Эммануэл Макрон Қозоғистон ва Ўзбекистонда қандай масалаларни муҳокама қилди?

1 ноябр куни Франция президенти Остонага расмий ташриф билан келди. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев матбуот анжуманида Францияни “асосий ва ишончли ҳамкор” деб атади. Эммануэл Макрон бунга жавобан Тўқаевга Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига риоя қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Президентлар учрашувидаги устувор мавзулардан бири энергетика соҳаси бўлди.

Макрон 2 ноябр куни Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди. Бу Франция Президентининг сўнгги 30 йил ичида ушбу мамлакатга илк расмий ташрифидир.

Музокаралар якунида Мирзиёев дунёдаги энг йирик уран ва ядро ёқилғиси ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Франциянинг Орано компанияси раҳбари Клод Имовен билан учрашди.

Макроннинг ташрифи Марказий Осиё давлатларининг минтақада юз йилдан ортиқ ҳукмронлик қилиб келаётган Россия билан муносабатларида “чуқур ўзгаришлар” содир бўлган бир вақтда бўлди, дея таъкидлади остоналик сиёсатшунос Дўсим Сатпаев BBC нашрига берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, Украинада уруш бошланганидан кейин Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсири заифлаша бошлаган. “Ҳарбий ҳамкорлик камайди. Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари бу ҳақда очиқ гапирмаяпти, лекин шундай бўлмоқда”, — дея фикр билдирди сиёсатшунос.

Аввалроқ Макрон атрофидаги манбалар Bloomberg нашрига Франция президентининг сафари сабабларидан бири собиқ Совет республикаларини Россияга қарамликдан чиқиб кетишга кўндириш эканини айтган эди.

Киритилди: 09:02 03.11.2023. Ўқилди: 5057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!