Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўқувчи қизни зўрлаган эркак 25 йил муддатга қамоқ ва мажбурий кастрация жазосига ҳукм қилинди

Ўқувчи қизни зўрлаган эркак 25 йил муддатга қамоқ ва мажбурий кастрация жазосига ҳукм қилинди

Тараз шаҳар суди (Қозоғистон) ўқувчи қизни зўрлаган эркакни 25 йил муддатга қамоққа ҳукм қилди ва у мажбурий кимёвий кастрация қилинади (яъни бичилади). Бу ҳақда Процесс.уз хабар қилди, дейди "darakchi.uz".

Исми шарифи ошкор қилинмаётган 38 ёшли эркак «Вояга етмаганларга нисбатан жинсий характерда зўрлик қилиш» ва «Вояга етмаганни зўрлаш» моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Суд қарорига кўра хукм қилинган эркак жабрдийда томонга беш миллион тенге (13 минг долларга яқин) тўлаши керак. Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмади.

Жамбул вилоят жиноий ишлар бўйича туманлараро ихтисослаштирилган суд ишни январь ойи ўрталарида кўриб чиқишни бошлади. Жабрдийда бўлмиш ўқувчи қизнинг вояга етмагани инобатга олинган ҳолда, суд жараёни ёпиқ режимда бўлиб ўтди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталарида мактаб ҳудудидаги ҳожатхонада 12 ёшли ўқувчи қизга зўравонлик уюштирилгани борасида ОАВда хабар тарқатилан эди. Еттинчи синф ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилинган 38 ёшли шахс ушланди ва СИЗО га жойлаштирилди. Хабарларга кўра, мактаб ҳудудига ўрнатилган видеокузатув камераларида у акс этган.

Ҳодисадан сўнг Тараз шаҳар ҳокими ўзгарди, вилоят таълим бошқармаси ва туман таълим бўлими раҳбарлари мансабидан четлаштирилди, Ҳодиса юз берган мактаб директори, ўринбосари, ўқитувчи ва мактаб вахтёри ишдан олинди. 

Жамбил вилоят ҳокими Асқар Мирзахметовга хайфсан берилди. Жамиятда мактабларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва маиший шароитларини яхшиланиши билан боғлиқ масала муҳокама қилинди. Расмийларнинг маълумотига қараганда, 2019 йил сўнггида етти мингта мактабнинг икки ярим мингтасида ҳожатхоналар ташқарида эканлиги аниқланган.

Маълумот учун: Қозоғистонда жинсий характердаги зўравонлик ва бошқа хатти-ҳаракатлар учун жазо кескинлаштирилган. жумладан, баччавозларни кимёвий кастрация қилиш тўғрисидаги қонун 2018 йилда кучга кирган.

Киритилди: 06:15 27.01.2020. Ўқилди: 6972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!