Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўқитувчилар учун махсус ChatGPT ишга туширилди

Ўқитувчилар учун махсус ChatGPT ишга туширилди

OpenAI компанияси ўқитувчилар учун махсус яратилган ChatGPT for Teachersни тақдим этди.

Ушбу воситалар тўплами ўқитувчиларга ўқув материалларини тайёрлаш ва ўқувчиларнинг маълумотлари билан «хавфсиз» ишлашда ёрдам бериши айтилмоқда.

ChatGPT for Teachersдан 2027 йил июнигача бепул фойдаланиш мумкин. Кейин пулли талқини ишга тушадими-йўқми, бу ҳақда ҳозирча маълумот берилмади.

Янги сервис мактаб ўқитувчилари учун мўлжалланган. Университетлар учун алоҳида — ChatGPT Edu талқини ишлаб чиқилган.

Аммо экспертлар шундоқ ҳам ўқитувчилар ўқувчиларни анъанавий таълимга жалб этишда муаммоларга йўлиқаётганидан огоҳлантиришмоқда. Баъзи тадқиқотлар кўрсатишича, сунъий интеллектга ҳаддан зиёд суяниш «одамларнинг танқидий-таҳлилий фикрлаш кўникмаларини пасайтириб, сунъий онгга қарам қилади».

Киритилди: Бугун 15:53. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!