Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Ўқитувчи ўқувчини уриб, бурнини қонатди»: Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганмоқда

«Ўқитувчи ўқувчини уриб, бурнини қонатди»: Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганмоқда

Ижтимоий тармоқларда «Ўқитувчи ўқувчини уриб, бурнини қонатди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганмоқда❕

🖇 Олиб борилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг 9 октябрь куни Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси 5-синф ўқувчиси (2013 йилда туғилган ўғил бола) М.П.нинг синфдошларига гўёки ноўрин гапларини айтганини эшитиб, боланинг юзига урган.

Вояга етмаган М.П. тиббий кўрикдан ўтказилиб, унда қулоқ, бурун ва юз соҳасида жароҳат аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу борада қўшимча равишда ахборот берилади.

Киритилди: 21:21 09.10.2024. Ўқилди: 1179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!